4072

Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 19 апрель 9:36 519

Тошкент шаҳри Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди. Тошкент шахар хокимиятининг маълум қилишича, бу лавозимга Дилмурод Турдиев Раҳматжонович тайинланган.

Турдиэв Дилмурод Рахматжонович 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек.

Маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Меҳнат фаолияти

2002-2002 й. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида бош мутахассис;
2002-2005 й. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси Ташқи савдо ва транспорт акциядорлик корхоналари фаолияти мониторинги гуруҳи етакчи мутахассиси;
2005-2005 й. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи савдо баланслари мониторинги бўлими бошлиғи;
2005-2007 й. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
2007-2010 й. – «Ўзбекнефтгаз» МХК «Арал Сеа Оператинг Cомпанй» МЧЖ ҚК бош директори;
2010-2011 й. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
2011-2011 й. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
11.2011 й. – ҳ/в. – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Демография, ижтимоий соҳани ва минтақаларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

Яшнобод туманининг аввалги ҳокими Ҳакимов Фаррух Иркиновичнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз бундан олдин Юнусобод ва Чилонзор туманларига хам янги хокимлар тайинланган эди.

Изоҳ билдириш