Тошкент шаҳридаги собиқ ТАПОиЧ заводи ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳудудларда газ тармоқларини демонтаж қилиш муносабати билан баъзи туманларда 28 январь соат 10:00 дан 16:00 га қадар иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Иситиш тизими ва иссиқ сув ўчириладиган ҳудудлар:
– Миробод ва Сергели тумани: Массивы Қўйлиқ массиви (5,6,7), Янгизамон, Бехтерева-Сарикульская, Алимбекова, Фитрат кўчалари
– Яшнобод тумани: Қўйлиқ массиви, Мумтоз, Оханграбо кўчалари
– Бектемир тумани.
Фақат Яшнобод тумани газ таъминотидан вақтинча узилади.