55335

Тошкентдаги АЁҚШларда АИ-92​ бензини сотилмоқда

Иқтисод 16 декабрь 15:00 632

«Ўзбекнефтгаз»нинг Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган АИ-92 маркали бензин пайдо бўлди. Бу ҳақида Аutostrada.uz хабар берди..

Мазкур бензин АИ-91 дан 400 сўм қимматроқдир.

Импорт қилинаётган АИ-92 бензинининг 1 литри 6100 сўм бўлса, АИ-91 5700 сўмдан сотилмоқда

Эслатиб ўтамиз, тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда якуний истеъмолчига сотиладиган бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган газ учун акциз солиғи 22,8, сиқилган газ учун эса 14,9 фоиз ошиши белгиланган эди.

Изоҳ билдириш