55286

Ўзбекистондан хорижга кўпроқ валюта олиб чиқишга рухсат берилди

Иқтисод 23 октябрь 12:14 564

Президент Шавкат Мирзиёев «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририга имзо чекди.

Қонунга кўра, эндиликда жисмоний шахслар томонидан 100 млн сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммадаги нақд ўзбек сўми ёки хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди. Бугунги курс билан ҳисоблаганда 100 млн сўм 10 минг 584 доллар бўлади. Агар бундан ортиқ нақд пул бўлса, унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Илгари Ўзбекистондан фақат 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд валютани декларацияда кўрсатган ҳолда олиб чиқиш мумкин эди.

Изоҳ билдириш