55187

Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи кимларга таклиф этилмоқда

Иқтисод 9 октябрь 15:39 1 185

Тошкент шаҳридаги энг юқори иш ҳақи Ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга — дастурчилар, ишлаб чиқувчилар ва WEB муҳандисларига таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Spot.uz.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда соҳасидаги мутахассисларга 5000 долларгача маош таклиф қилинган.

ASP.NET дастурчисига 1 000 $дан 2 000 $гача, Java (back-end) дастурчисига 1 000 $дан 2 000 $гача, Team Lead  – 2 000 $дан, Lead Java Developer – 2 000 $дан 3 000 $гача, Data Design Lead – 2 000 $дан 5 000 $гача миқдорда иш ҳақи таклиф қилинмоқда.

Нашр маълумотларига қараганда, шунга қарамасдан, Ўзбекистон бозорида бундай мутахассисларни топиш жуда қийин ва бу вазифа йил сайин мураккаблашмоқда. Қолаверса, бундай мутахассисларга чет элда кўпроқ пул тўлашга тайёрлар.

 

Изоҳ билдириш