55355

Ўзбекистондаги энг қиммат олий ўқув юртлари маълум қилинди

Иқтисод 17 декабрь 11:19 448

Давлат тест маркази Ўзбекистондаги таълим учун ўқиш пули энг қиммат олий ўқув юртлари номлари ва нархларини эълон қилди.

Рейтингни AKFA университети бошқармоқда. Олийгоҳда бир йиллик таълимнинг нархи 58 миллион сўмни (6084 АҚШ доллари) ташкил этади.

Москва давлат Халқаро муносабатлар институтининг Ўзбекистондаги филиали. Бу ерда бир йиллик ўқишнингнархи 52 миллион 230 минг сўм (5479 АҚШ доллари).

Инҳа университети. Бу ерда бир йиллик ўқиш нархи 30 миллион сўм (3147 АҚШ доллари).

Вестминистр халқаро университети.  Бу ерда бир йиллик ўқиш нархи 30 миллион сўм (3147 АҚШ доллари).

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (MDIS in Tashkent). Бу ерда бир йиллик таълим нархи 28 миллион 800 минг сўм (3021 АҚШ доллари)

Турин политехника университетида бир йиллик ўқиш нархи 28 миллион 500 минг сўм.

Пучон университети (Bucheon University in Tashkent, BUT). Бу ердаги бир йиллик таълимнинг нархи 28 миллион 250 минг сўм (2963 АҚШ доллари).

Вебстер университети Тошкент филиали. Ўқиш нархи бир йил учун — 27 миллион 400 минг сўм (2874 АҚШ доллари).

Еожу техника институти — 26 миллион сўм (2727 АҚШ доллари).

Амити университетининг Тошкентдаги филиали (Amity university Tashkent)да бир йиллик ўқиш нархи 25 миллион 350 минг сўмни (2659 АҚШ доллари) ташкил этади.

Изоҳ билдириш