55292

Мансабдор шахсларининг кирдикорлари фош этилди

Ўзбекистон 23 октябрь 12:48 2 057

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан олиб борилган терговга қадар текширувда «Гулистон пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари, бош энергетиги А.Ҳ. ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, жамиятнинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкларини талон-торож қилганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берган.

Хусусан, жамият бош энергетиги А.Ҳ. ўзига ишониб топширилган 16 дона электродвигателларни талон-торож қилган бўлса, жамият мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан ҳисобот ҳужжатларига ўтган йилги пахта териш мавсумида ҳақиқатда ташилмаган 86 тонна пахта хом ашёсини транспорт корхоналари томонидан ташилганлиги қўшиб ёзилиши натижасида 95,6 миллион сўм ортиқча тўлов тўланган.

Шунингдек, «С.К.» хусусий корхонаси билан тузилган пудрат шартномасига асосан ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш-монтаж ишлари учун 231,8 миллион сўм маблағларни ўтказиб берилиши оқибатида жамиятнинг 539,9 миллион сўмлик мулклари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Гулистон пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари, бош энергетиги А.Ҳ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш