55206

Фарғона вилоятининг Қува туманидан бомба топилди

Ўзбекистон 10 октябрь 14:25 756

Фарғона вилоятининг Қува туманидан Бомба топилди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар бермоқда.

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 см., оғирлиги 150 кг. бўлган авиация бомбаси топилди. Хайриятки, ҳеч кимга зарар етмади.

Айни пайтда йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Изоҳ билдириш