51535

ИИББ ЙТҲга учраган автобус бўйича маълумот берди

Ўзбекистон 6 март 18:40 354

Аввалроқ, Тошкентда “Чорсу” савдо маркази – Кўкча Оқлон маҳалласи” йўналишида ҳаракатланувчи автобус бетонга урилиб, ағдарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Бугун, 6 март куни соат 9:30 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида “18-Автобус саройи” МЧЖга қарашли 27-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси 53 ёшли Абдулла У. бошқарувни йўқотиб, симёғоч, бетон тўсиқ ва металл панжарага урилиши натижасида бир киши енгил жароҳатланган. Жарохатланган шахс  шифохонага олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

ИИББ маълумотига кўра, ушбу ЙТҲ юзасидан айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш