Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 14 ноябрь куни «Зарбдор» МФЙда яшовчи М.Н. ўзининг Nexia русумли автомашинасини «Зарбдор» МФЙда ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган С.М. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.