Жорий йилнинг 10 август куни Нукус шаҳрининг аввалги «Куйбишев» кўчасида, ҳозирги «Нео» кафесининг орқа тарафида ер ўпирилиши натижасида юк машинаси йўлга сингиб кетган. Бу ҳақида kruz.uz маълум қилди.
Хабарда, бундан олдин ҳам Нукуснинг «Беруний» кўчасида ҳам бундай ҳолат кузатилгани қайд этилган.
Қуйида ана шу жараёндан олинган расмларни кўришингиз мумкин.