Эрондан кириб келиши кутилаётган иссиқ ҳаво оқими сабабли Ўзбекистонда ҳозирги ҳаво ҳароратининг 5-7 даражага кўтарилиши таъкидланмоқда.
Шу сабабли ҳаво ҳарорати +40…+43 даражада бўлиши тахмин қилинган.
Мамлакатимизнинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса гармсел бўлиши ҳамда ҳавонинг ҳарорати +44…+45 даражада қайд этилиши мумкин.
Бундан ташқари ҳавонинг кескин ошиши натижасида мутахассислар айнан 7-10 июль кунлари мамлакатнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кучли сел келиши мумкинлигини ҳам айтишмоқда. Иссиқ ҳаво оқими сабаб қорларнинг эриши натижасида Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаси томондан айнан сел келиши мумкин.