Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон 2030 йилга қадар:
— Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларини киши бошига икки баравар ошириш;
— Мамлакат аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ қамраб олиш;
— Ўғил-қизларни тўлиқ мактабгача таълим тизимига қамраб олиш;
— Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сонини икки бараварга қисқартириш;
— Энергия самарадорлигининг глобал кўрсаткичларини икки бараварга ошириш;
— Эрта ва мажбурий никоҳга тўлиқ барҳам беришни режалаштирмоқда.