Хоразм вилояти Урганч туман Чаккашоликор қишлоғида яшовчи фуқаро Умида Артиқова Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди.
Мурожаатда «Урганчтумангаз» таъминоти ходимлари томонидан хонадонига ортиқча 7876 метр куб кўрсаткич юклатилган ва бундан асоссиз 1 989 283 сўм қарздорлик ва унга 187 000 сўм пеня ҳисобланган.
Мазкур мурожаат юзасидан Урганч туман МИБ бўлимига хат тақдим қилиниб ўрганиш ишлари ўтказилди, ўрганиш натижасида ушбу асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди фуқаронинг қарздорлиги йўқлиги маълум бўлди.