ТИВ ахборот хизмати хабарида ёзилишича,Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодога ва дўст Индонезия халқига Сурабая шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатлари оқибатиа кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса қисқа муддатда соғайишларини тилади.