«Сувсоз» корхонаси Тошкентда совуқ сув тарифлари 1 майдан ошишини маълум қилди. Янги нархлар пойтахт ҳокими томонидан тасдиқланган.
2018 йил 1 майдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилади:
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 69-сонли қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун — 1 м³ учун 100 сўмдан олинади.