35894

Дима Қаюмнинг Президентга мурожаатидан сўнг Комил Алламжонов ўз муносабатини билдирди

Ўзбекистон 12 апрель 10:59 457
Фото: Youtube

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’да Дима Қаюм никли фойдаланувчининг Фарғона вилояти Риштон туманида тадбиркор сифатида “Халқ кутубхонаси” ташкил қилиб, фаолият бошлагани ва ўз фаолиятига оид хабарларни ўқувчиларга улашиши кўпчиликка маълум.

Яқинда Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм) ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тадбиркор томонидан бозор ҳудудида қурилган кутубхонага тегишли хат келганини маълум қилганди.

Ушбу огоҳлантириш юзасидан Дима Қаюм номи билан машҳур тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Президентига қуйидаги мазмунда мурожаатнома йўллаган эди. Ушбу мурожаатнома Президент матбуот хизмати томонидан беэътибор қолмади ва алоҳида назоратга олинди.

«Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мен Болтабоев Дилшодбек, шу йилнинг апрель ойи бошларида «Фейсбук»даги саҳифамда видеомурожаат орқали Риштон деҳқон бозорида хайрия йўли билан ташкил этилган Халқ кутубхонаси бузилиши бўйича Сизга мурожаат қилган эдим. Мурожаатимга жавобан куни кеча Президент матбуот хизматидан менга телефон қилиб, Халқ кутубхонаси бўйича ҳолатни ўрганиб, кутубхона ўз фаолиятини давом эттира олишини ва бузилмаслигини айтди. Ундан ташқари, Халқ кутубхонаси билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда муаммолар бўлса, зудлик билан хабар беришини ва ушбу муаммолар тез ҳал қилинишини таъкидлади. Ҳозир Халқ кутубхонасининг ҳужжатларини расмийлаштирмоқдаман. Муаммолар йўқ.

11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комил Алламжонов Дима Қаюм ва унинг тадбиркорлик фаолиятига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Жумладан, Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирган:

Эслатиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев китобхонлик маданиятини ошириш зарурати ҳақида ўз нутқларида кўп бор таъкидлади.

Китоб маҳсулотлари нашр этиш тизимини ривожлантириш ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш бўйича махсус комиссия ҳам тузилган эди.

Халқ, жамият қўллаб-қувватламаса, давлатимизнинг бу ташаббуслари тўла амалга ошмаган бўларди. Шу жиҳатдан, Дилшод Болтабоевнинг тажрибаси ва амалий ишлари эътиборга лойиқ. Орамизда Дима Каюмдек инсонлар борлигидан хурсандман.

Унинг бошлаган ишларида омад тилайман ва Халқ кутубхоналари бутун мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилади, деб умид қиламан.

Изоҳ билдириш