“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга асосан эндиликда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсиялари асосида ёш тадбиркорлар ташаббус билан чиққан лойиҳаларни амалга оширишга — банкларнинг харажатларини қоплаш учун 3 фоизли ставка миқдорида компенсация берилади.
Бундан ташқари Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланиши, Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилиши белгиланди.