34160

Ўзбек палови Қувайтдаги миллий таомлар фестивалида ғолиб бўлди

Ўзбекистон 15 март 14:26 805

Қувайтда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади «Жаҳон» АА.

Ўзбекистон элчихонаси делегацияси ушбу тадбирда ўз миллий стендини намойиш этди. Фестивал меҳмонлари бу ерда республикадаги оммабоп туристик йўналишлар, миллий либослар билан танишишди ҳамда ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришди.

Фестивал якунида ҳакамлар ҳайъати ва қатнашчилар эътирофига кўра ўзбек палови биринчи ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон элчихонаси эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ билдириш