«Ўзбекистон» телеканали «Учбурчак» ток-шоусининг сўнгги — 23 декабрда эфирга узатилган сони ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўрсатувнинг сўнгги қисмида Тошкент кўчаларида оиладаги хиёнатга одамлар қандай муносабатда эканини қисман кўрсатувчи лавҳа намойиш этилди.