Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани учун мураббийлар таркиби бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.
Ўзбекистонликлар Facebook ижтимоий тармоғида ушбу хабарни чапак чалишлар билан қарши олишди. Интернет фойдаланувчилари орасида ушбу хабарга эринмай «фотожабалар» чиқарганлар ҳам жуда кўп бўлди.
Бабаян терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилиши муносабати билан интернетда қуйидаги фикрлар билдирилмоқда:
«Осонлича кетаверадими? Футбол ишқибозлари умидларини шунча вақт ичида поймол қилгани учун ким жавоб беради?», — деб ёзган Хатамбек Турабеков.
«Ҳаммаси учун жавоб берсин! Халқни фикрини бир тийинга олмагани учун, билганидан қолмагани учун жавоб берсин ёки жавоб берадиган одамларни кўрсатсин, бизга кечирим сўрашини кераги йўқ», — деб изоҳ қолдирган Farrux Kabilov.