55258

Элдор Шомуродовга Европа жамоаси 10 млн евро таклиф қилмоқда

Спорт 16 октябрь 15:09 596

“Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов футболчининг Европа топ-клубларига ўтиш имкониятларига баҳо берди.

“Transfermarkt портали Элдорнинг “Ростов”га ўтганида 750 минг евро тўланганини ёзди. Аммо ундай эмас. “Ростов” Элдор учун каррасига кам тўлаган.

Ҳозир у энг яхши тўпурар, яқинда шартномани узайтирди. Шу туфайли бугунги кунда трансфер қиймати ҳам ўзгача бўлиши керак. Умуман олганда футболчи учун қанча таклиф қилинса, демак унинг нархи шунча бўлади.

“Штутгарт” 10 миллион евро атрофида, ЦСКА ҳам шунга яқин қийматни таклиф қилди. “Ростов” бу масалага қишда қайтишини билдирди. Аммо мавсум ўртасида бу осон бўлмайди.

Элдор ва унинг оиласи билан гаплашдим. Ёзда топ-клублардан муносиб таклиф тушса, трансферни талаб қиламиз. “Ростов” билан шартнома имзолаганимизда айнан шу ҳақда келишиб олганмиз”, деб айтиб ўтган Мўминов Россиянинг Sports.ru сайтига.

Изоҳ билдириш