55301

Расман! «Эл-класико»нинг санаси тасдиқланди

Спорт 23 октябрь 16:22 585

Испания футбол федерацияси Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал» учрашувининг янги вақтини маълум қилди.

Учрашув 18 декабрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Ўйин ушбу санада ўтказилишига ҳар икки клуб розилик берган.

Аввалроқ «Барселона» ҳам, «Реал» ҳам 18 декабрь, чоршанба куни ўйнаш истагини билдирган эди. Аммо Ла лига раҳбарияти бунга қарши чиқди ва «эл-класико»ни 4 декабрга белгилаш таклифи билан Испания қироллик футбол федерациясига мактуб йўллаган эди.

Шундан сўнг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси «Барса» ва «Реал»га мурожаат қилиб, янги сана бўйича клубларнинг фикрини сўради. Жамоалар бу борада ўз таклифларини 22 октябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00га қадар беришлари керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Каталониядаги норозилик акциялари туфайли 26 октябрда ўтказилиши керак бўлган мазкур баҳс бошқа муддатга қолдирилган эди.

Изоҳ билдириш