55358

Фазлиддин Ғоибназаров биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди (видео)

Спорт 17 декабрь 11:39 494

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтишини ғалаба билан нишонлади.

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кечган бокс оқшомида у украиналик Владислав Барановга (6-6-2, 4 КО) қарши рингга чиқиб, биринчи раунднинг 1:24 сонияси ортда қолганда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу натижа орқали Ғоибназаров профессионал боксдаги ғалабалари сонини 8тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта у май ойида Майкал Фоксга (21-1, 5 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Изоҳ билдириш