9865

Шавкат Мирзиёев Бангладеш Президентига ҳамдардлик билдирди

Узбекистан 15 июнь 8:32 335
Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

“Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, дейилади мактубда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз хатида Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Бангладешда муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқини ва ер кўчкиси юзага келган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 134 киши ҳалок бўлган.

Изоҳ билдириш