9176

ТИВда Россия элчиси билан учрашув ўтказилди

Узбекистан 9 июнь 9:59 345

2017-йилнинг 8-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 4-5-апрел кунлари Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган икки томонлама келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Эслатиб ўтамиз, Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи давомида томонлар меҳнат миграцияси бўйича ҳам келишув имзолаган эдилар.

Изоҳ билдириш