9158

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ўтказув пунктлари куну тун ишлайдиган бўлди

Узбекистан 9 июнь 8:20 404

Қозоғистон парламенти мажлиси депутатлари Ўзбекистон билан чегарадаги учта автомобиль пункти куну тун ишлайдиган режимга ўтиши ҳақидаги баённомани ратификация қилишни маъқулладилар.

Депутатлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек давлат чегаралари орқали ўтказув пунктлари ҳақидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани кўриб чиқдилар. Ҳужжат шу йилнинг 11 мартида Тошкентда ва 14 мартида Остонада имзоланганди.

Икки мамлакат «Қоплонбек», «Казигурт» ва «Атамекен» чегара ўтказув пунктлари мақомини халқаро (кўп томонлама) ва куну тун ишлайдиган деб белгилашга келишиб олди. Баённомада шунингдек, фақат енгил автотранспортлар ўтиши учун «Целинний» ва «Сирдарё» халқаро (кўп томонлама) чегара ўтказув пунктларини очиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, баённомада Қозоғистон темир йўл чегара пунктини «Бейнеу» станциясидан «Оазис» станцияга кўчириш билдирилган.

Илгарироқ Қозоғистон ва Ўзбекистоннин ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувлари доирасида янги йўналиш очилганди: 3 июнь куни Остонадаги «Нұрлы жол» бекатига Самарқанд — Тошкент — Остона йўналиши бўйича илк хақаро поезд етиб келди.

Изоҳ билдириш