9088

Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди

Узбекистан 8 июнь 11:52 293

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили лавозими ва унинг 3 ходимдан иборат аппарати жорий этилди.

Бу иш Ўзбекистон президенти юритаётган ташқи сиёсат, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлик раҳбариятининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик масалалари бўйича айни вақтда бераётган кўрсатмаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро сиёсий, иқтисодий ва инсонпарварлик ташаббусларини амалга оширишда иштирок этаётган вазирлик ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш  мақсадида амалга оширилганлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили аппарати тўғри ишлашини таъминлаш учун 1 та автомобил, офис мебели, компьютерлар ва бошқа ускуналар харид қилиниши учун зарур маблағлар ажратилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Ўзбекистон Республикаси Фармони билан Исматулла Эргашев Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш