906

Президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди

Узбекистан 16 март 11:16 400

Асад Хўжаев Президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот котиби этиб тайинланди бу хақида sputniknews хабар бермоқда.

Хўжаев Асадбек Азатбекович 1970 йили Чимкентда туғилган. Миллати ўзбек.  У 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги ТАТУ) тамомлаган, мутахассислиги — алоқа муҳандиси. 2001 йили Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган, бозор иқтисодиёти бўйича магистр.

1995-2000 йилларда марказий аппаратининг турли лавозимларида ишлаган. 2001-2003 йилларда «Ўзбекистон почтаси» давлат акциядорлик компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлади. 2003 йилда Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари, 2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, 2004-2011 йилларда  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори бўлиб ишлади.

Хўжаев Асадбек Азатбекович oилали, уч қиз ва бир ўғил фарзанднинг отаси.

Изоҳ билдириш