8324

Ўзбекистонда Россиянинг «Шоколадница» қаҳвахоналари очилиши мумкин

Узбекистан 31 май 15:37 407

Россиянинг «Шоколадница» қаҳвахоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзади UzDaily. Бу ҳақида «Шоколадница»нинг минтақавий ривожланиш ва франчайзинг бўйича директори Максим Трубников маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, тармоқ франшиза орқали Ўзбекистон бозорларига чиқиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Нашр таъкидлашича, «Шоколадница» қаҳвахоналар тармоғи «Шоколадница», «Кофе Хауз» ва «Ваби-Саби» тармоқларини бошқаради.

Трубников қайд этишича, компания Грузия ва Ўзбекистон билан ишламоқда, Қозоғистонда брендни очиш бўйича музокаралар фаол бормоқда. Максим Трубниковнинг айтишича, компания Ўзбекистонда камида бешта «Шоколадница»ни очишни режалаштирган

«Яқин ойлар ичида шартномалар тузамиз деб ўйлайман», — деди Трубников.

 
Изоҳ билдириш