8043

Чехия делегацияси Ўзбекистонга келмоқда. Нималар ўзгаради?

Узбекистан 30 май 9:14 335

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарек бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистонда бўлиш давомида Чехия делегацияси Ўзбекистон-Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида учрашувлар ўтказади ҳамда Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, бу пайтгача Чехияда ўзбек ишчиларининг қонуний ишлаш тартиби ва шароитлари келишиб олинган эди.

Изоҳ билдириш