7644

Ўзбекистон Бош вазири Татаристонга етиб келди

Узбекистан 26 май 12:25 317

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россиянинг Татаристон Республикаси пойтахтига амалий ташриф билан келди. Бу ҳақида Татаристон ҳукумати сайти хабар берди.

“Қозон” халқаро аэропортида уни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов кутиб олган.

Россиянинг Қозон шаҳрида жума куни МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш