44607

Юнусобод туманида “БМВ” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Воқеа шу йилнинг 11 июл куни соат тахминан 23.45 ларда туманнинг Қулоқтепа кўчаси № 49-уй олдида содир бўлди. Шу туманида яшовчи 38 ёшли Дониёр Н.ўзининг “БМВ” русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётганда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 67 ёшли Зарипбой Х.ни пайқамай қолиб, катта тезликда уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатини олган жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳурматли ҳайдовчи ва йўловчилар, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ огоҳлантиради! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш хавфсиз ҳаёт гаровидир! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Узбекистан 13 июль 16:12 746
Фото: ИИББ

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”.

Изоҳ билдириш