44462

10 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган Ю.А. исмли аёл бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Мустақиллик кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этиб сўнг, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб ағдарилган. Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Ю.А. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган, ҳамда унинг йўловчилари 8 ва 2 ёшли фарзандлари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Узбекистан 12 июль 11:27 1 142

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”.

Изоҳ билдириш