Россия ҳукумати маълумотларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи доирасида 5 апрель куни РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказади.
Томонлар энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, инфратузилмалар ва бошқа лойиҳалар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишади.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади. Россия раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши ҳамда яна бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган