1451

Шавкат Мирзиёев Лондондаги теракт муносабати билан Тереза Мэйга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради ҳамда барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, чоршанба куни Лондондаги парламент биноси олдида террорчилик содир этилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ билдириш