1392

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари опера томоша қилдилар

Узбекистан 23 март 17:14 320

Президентимизнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида “Остона опера” Давлат опера ва балет театрига ташриф буюрди, деб ёзмоқда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати.

Қозоғистон Президенти ташаббуси билан қурилган ушбу театр 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Томоша зали 1250 кишига мўлжалланган. Қозоғистоннинг кўплаб маданий тадбирлари мазкур театрда ўтказилади.

Олий мартабали меҳмон театр билан таништирилди.

Президентлар бу ерда “Қиз Жибек” операсини томоша қилдилар.

Изоҳ билдириш