13099

Ўзбекистонда яна жазирама: об-ҳаво 40 даражадан кўтарилиши кутилмоқда

Узбекистан 18 июль 10:26 780

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун 18 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-21, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ билдириш