13008

Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди

Узбекистан 15 июль 8:50 568

Шайхонтоҳур туманига Одилхон Бакиевич Рустамов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Одилхон Рустамов 1968 йилда туғилган бўлиб, илгари Тошкент шаҳри, Хоразм ва Жиззах вилоятлари солиқ инспекцияларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2016-2017 йилда эса «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган.

Шайхонтоҳур туманининг аввалги ҳокими Ойбек Миртемиров бошқа ишга ўтказилди. У туманга ҳоким этиб 2016 йил 26 октябрда тайинланган эди.

Изоҳ билдириш