12508

Юнусов Жаҳонгир Баҳодирович янги лавозимга тайинланди

Узбекистан 11 июль 8:20 1 035

Жаҳонгир Юнусов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3118-сон қарорига мувофиқ Юнусов Жаҳонгир Баҳодирович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди”, — дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш