12397

Шавкат Мирзиёев Синдзо Абэ ҳамдардлик билдирди

Узбекистан 10 июль 10:48 323
Япония Бош вазирига ҳамдардлик мактуби

Япония Бош вазири
Синдзо Абэ
Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Фукуока ва Оита префектураларида рўй берган табиий офат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронгарликлар келиб чиққани ҳақидаги хабар чуқур қайғуга солди.

Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Қайғу билан,

Шавкат Мирзиёев, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ билдириш