12296

Фото: Шавкат Мирзиёев Намангандаги кўчалардан бирида халқ ичига кирди

Узбекистан 7 июль 14:49 2 384

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Тўрақўрғон туманидаги Наманган кўчасида халқ ичига кириб, одамлар билан мулоқот қилди.

Aҳоли президент ташрифидан хурсандлигини, амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар учун миннатдорлик изҳор этди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри

 

Президент Тўрақўрғонда ўз таклифи асосида ташкил этилаётган, Исҳоқхон Ибратга бағишланган сўлим боғ, ёдгорлик мажмуаси ва «Ибрат мактаби»ни бориб кўрган.

Боғ одамларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига қулайлик яратиш билан маънавий оламини ҳам бойитади. Бу ерда маърифатпарвар бобомизнинг ҳайкали ўрнатилади. Музей Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти, серқирра фаолияти билан таништиради. «Ибрат мактаби»да ёшлар хорижий тилларни ўрганади. Буларнинг барчаси яхлит комплекс сифатида алломанинг халқимиз учун қилган буюк хизматларини қадрлаш, меросини ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади.

«Улуғ аждодимиз Ибрат тахаллусини ўзига бежиз танламаган. Унинг Ватан ва юрт тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлиб қолмоқда», деди президент.

Давлат раҳбари мазкур комплексни мазмун жиҳатидан такомиллаштириш, тил ўргатиш бўйича махсус мактабни Наманган давлат университети қошида ташкил этиш, бу ерда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда хорижий тилларни ихтисослаштирилган тарзда ўргатиш зарурлигини таъкидлади. Ўқитувчи ва ўқувчиларга зарур шароитлар яратиш, мажмуа атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

«Гап ёшлар тарбияси ҳақида борар экан, бу борада шошмаслик, ёшлар ва ота-оналарнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, ҳар томонлама пухта ўйлаб иш тутиш керак», деди Президент.

  • Хурматли юртбошимиз. Халк дарди-гами билан куйиб -ёниб тиним билмаяпсиз. Илохим оллохим сизни асрасин. Халкингиз бахтига. Доимо сог омон булинг. Барча орзу ниятларингизг эришинг. Сизга омад.

Изоҳ билдириш