12236

Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive заводи қурилиши бошланди

Узбекистан 7 июль 10:54 439

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Пежо Ситроен” гуруҳи билан ҳамкорликда барпо этаётган автомобиль заводи пойдеворининг тамал тошини қўйишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Ўзавтосаноат» компанияси ахборот хизмати хабар қилди.

Янги заводда йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган «Peugeot» ва «Citroеn» енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион евро. Лойиҳани амалга оширишга умумий қиймати қарийб 130 миллион евролик инвестиция жалб этиляпти.

Корхона йилига 16 минг дона замонавий автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Маҳсулот ички бозордан ташқари яқин ва узоқ хориж давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилидан бошлаб автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчи “Ўзавтосаноат” тизимидаги 30 га яқин йирик ва 160 дан зиёд ўрта ва кичик корхоналарни жалб этиш йўли билан камида 50 фоиз маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Автомобилларни ишлаб чиқариш 2019 йилдан бошланиши кутилмоқда. ҚКнинг устав капитали 30 млн еврони ташкил этиб, тенг улушда тақсимланади.

Изоҳ билдириш