12015

Ўзбек ўғлонлари Сурияга тинчпарвар миссияга жўнатиладими?

Узбекистан 5 июль 16:22 704

Халқаро Пресс клубда бўлиб ўтаётган учрашувда кўплаб саволлар ва мурожоотлар мухокама  қилинмоқда, улар орасиа Ўзбекистон ТИВ раҳбарига бир гуруҳ оналар номидан ўзбек ўғлонлари Сурия ёки бошқа, айни вақтда жанглар кетаётган давлатларда тинчпарвар миссияларга юборилиши мумкинми, деган савол келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов РИА Новостига Россиянинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан Сурияга қўшинларни юбориш масаласида музокаралар олиб бораётганини хабар қилган эди.

«Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Россия ҳарбий полиция ходимлари Сурияда тартибни сақлашда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонлик ҳамкасабаларимизни таклиф қилиш масаласи ҳам. Шундай ният бор, лекин бу борада ҳали қарор қабул қилинмаган», — деди Шаманов.

Бу хабарни эшитган Ўзбекистонлик аёлларда мамлакат ўғлонлари ҳам Сурияга юборилар эканда, деган қўрқув пайдо бўлган.
Камилов Ўзбекистон ўз ўғлонларини Сурияга юбормаслигини маълум қилди.

Камилов, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзларининг илк нутқларида Ўзбекистоннинг сиёсатдаги асосий йўналишларини тушунтириб берганларини эслатиб ўтди.

Ва ўша нутқда Мирзиёев Ўзбекистон ўз фарзандларини тинпарварлик операцияларга юбормаслигини, шунингдек, ҳарбий блокларга қўшилмаслигини ва ўз ҳудудида хориж ҳарбий базалари қурилишига йўл қўймаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Шу боис, вазир Камилов оналардан тинч бўлишларини ҳамда ўз эътиборларини фарзандла таълим тарбиясига қаратишларини сўради.

«Ўзбекистон дўстона халқ. Биз ҳеч қачон Афғонистон билан урушмаганмиз. Афғонистондаги уруш — бу совет агрессияси натижаси. Афғонистон билан уруш қилиш қарори қабул қилинганида, биз бунда иштирок этмаганмиз», — деди Камилов.

«Биз ўн манфаатимизни сотмаймиз, нима бўлишидан қатъий назар ўз манфаатимизни қаттиқ туриб ҳимоя қиламиз. Қўшниларни кўндириб, кун тартибидаги нозик масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», — қўшимча қилди Камилов.

Изоҳ билдириш