2017-йилнинг 4-июл куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Тошкент-Тамчи-Тошкент» йўналиши бўйлаб биринчи мавсумий чартер рейсининг амалга оширилишида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди Ташқи ишлар маҳкамаси ахборот хизмати.
«Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш Қирғизистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу ёндашув сўнгги вақтларда бўлиб ўтган барча юқори ва олий даражалардаги, жумладан Андижон, Фарғона, Жалолобод, Ўш шаҳарларида чегарадош вилоятлар вакиллари ўртасидаги учрашувлар мобайнида яққол намоён бўлди», деб айтган Динара Кемелова.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг катта вице-президенти Амагенлди Давлетов ва маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Азамат Жаманқулов билан музокаралар ўтказилган. Музокаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлнатиришнинг аниқ йўналишилари муҳокама қилинган.