11757

Абдулазиз Камилов Евгений Примаковни қабул қилди

Узбекистан 3 июль 17:06 362

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, «Рус гуманитар миссияси» ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Евгений Примаковнинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра, Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, «Ўзбекистон-Россия» дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш