11697

Янги фармон: Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жорий йил 5 июл куни Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги экспертлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан куни кеча қабул қилинган “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда белгиланган вазифалар ижросининг механизмларини тўғри йўлга қўйиш бўйича муҳокама бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Шу сабабли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатимизда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва унинг экспорти билан шуғулланувчи барча манфаатдор шахсларни, Фармонда белгиланган вазифаларнинг бажарилиш механизмини мумкин қадар оптималлаштириш ва соддалаштириш йўлларини муҳокама қилишга таклиф қилади.

Муҳокама жорий йил 5 июл куни Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида (Тошкент ш. Зиёлилар кўчаси 9-уй) соат 9:30 бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш