11670

Жиззахлик тадбиркор 22 ёшида вазир ўринбосари бўлди

Узбекистан 3 июль 9:44 649

22 ёшли Алишер Саъдуллаев «Камолот» қурултойида Президент Мирзиёев назарига тушгач, Халқ таълим вазири ўринбосарлигига тайинланди.  Саъдуллаев қурултойда сўз олган ва у томонидан янграган таклифлар Президентга маъқул келган. 1994 йил 11 июлда туғилган Саъдуллаев 23 ёшга тўлишига 10 кун қолганда мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба энг ёш вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Алишер Саъдуллаевни Мирзиёевнинг ўзи қурултойда тажриба тариқасида вазир ўринбосари этиб тайинлаган. Бунга  сабаб 30 июнь куни ўтказилган қурутойда Алишер Саъдуллаев томонидан ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Президентга берган таклифлари сабаб бўлди.

Алишер Саъдуллаев Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳридаги “Result” ўқув маркази раҳбари вазифасида фаолият юритиб келган. Ўқув марказ асосан ёшларга тил ўргатиш билан шуғулланади. Ғарб мамлакатларига ўқишга кириш учун олинадиган IELTS имтихонларига ёшларни тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қурултойи 30 июн куни бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Ҳаракат тугатилиб унинг ўрнига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди.

Изоҳ билдириш