11524

Дам олиш кунлари Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Узбекистан 30 июнь 11:28 358

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1-2 июль кунлари пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 21-23, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-25 ва кундузи 35-40  даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22-27 ва кундузи 35-40   даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27 ва кундузи 35-40   даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 20-25 ва кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ билдириш