11391

Абдуҳафиз Абдуғаниевич Каримов Молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Узбекистан 29 июнь 11:39 1 467

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ботир Хўжаевга ўринбосар тайинланди.

Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу лавозимни Абдуҳафиз Абдуғаниевич Каримов эгаллаган.

Каримов Абдухафиз Абдуганиевич 1968 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган.

Маълумоти – олий, 1993 йилда Кировоград давлат педагогика институти, 1999 йилда Самарқанд давлат университети, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясинини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Пастдарғом тумани «Ўзбекистон» жамоа хўжалиги ишчи сифатида фаолиятини бошлаган. 1986-1988 йилларда Ҳарбий хизматда, 1988-1993 йилларда Кировоград давлат педагогика институти талабаси, 1993-1995 йиллардаПастдарғом тумани 70-мактаб ўқитувчиси, 1995-2001 йилларда Пастдарғом тумани деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси ҳисобчиси, 2001-2004 йиллардаСамарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий маданий тадбирларни молиялаштриш бўлими етакчи тафтишчи-назоратчиси, 2004-2005 йиллардаБанк-молия академия тингловчиси, 2005-2006 йиллардаСамарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2006-2007 йиллардаПастдарғом туманиҳокимлиги молия бўлими мудири, 2007-2009 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари-халқ таълими муассасаларини молиялаштриш бўлими бошлиғи, 2009-2011 йиллардаПастдарғом тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимиларида ишлаган.

Бунгача Каримов 2011 йилнинг 31 майидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Изоҳ билдириш